Ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ Ливия қирғоқларида чўкиб, 18 киши ҳалок бўлди

Ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ Ливия қирғоқларида чўкиб, 18 киши ҳалок бўлди

Ливиянинг ғарбидаги Сурман шаҳри қирғоқларида ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган қайиқ чўкиб кетиши оқибатида 18 нафар киши ҳалок бўлди.

Ливия Бош прокуратураси баёнотига кўра, жиноий гуруҳ муҳожирларни денгиз орқали Европага олиб ўтишга уринишни ташкил этган.

Ҳодиса бўйича тергов иши бошланган. Омон қолган муҳожирларнинг кўрсатмалари асосида расмийлар воқеага алоқадор жиноий тармоқ аъзоларини қидириш ва ҳибсга олиш ишларини олиб бормоқда. Омон қолганлар сони ва уларнинг миллатлари ҳали аниқланмаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: