Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашувда қатнашди

Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашувда қатнашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 30 октябр куни президент Шавкат Мирзиёев ва ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ўртасидаги учрашувда қатнашди.

«Кеча Самарқандда Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле ўртасидаги самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда иштирок этганимдан мамнунман.

Давлатимиз раҳбари Азуле хонимга фан, таълим, маданият ва оммавий ахборот воситалари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юртимиз маданий меросини асраш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлашдаги улкан ҳиссаси учун “Дўстлик” орденини топширди.

Одри Азулени ушбу юксак мукофот ва муносиб эътироф билан самимий қутлайман», дея ёзган у телеграм-каналида.

Дўстларингизга ҳам юборинг: