Украина ўз аскарлари жасадларини олиб кетишни истамайди
 
                
Россия жуда кўп сонли украин аскарларининг жасадларини сақламоқда ва уларни Киевга топширишга тайёр, аммо Киев уларни фақат номи билан қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Россия ТИВининг Киев режими жиноятлари бўйича махсус элчиси Родион Мирошник айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, Украина ўзининг ҳалок бўлган аскарларининг жасадларини қабул қилишдан бош тортади, чунки бу уларнинг минимал йўқотишлар ҳақидаги ёлғонларни фош қилиб «енгилмас ҳукумати»га путур етказиши мумкин.
«Украина элитаси ўз хизматчилари ҳақида қайғурмаслиги парадоксал ҳолат. Улар гўёки “Урушга боринг ва ўлинг, шунда биз қулай яшай оламиз», деётгандек. Уларнинг ҳеч бири фарзандларини жангга юбормаган, ўзлари жангга бормаган. Улар кўчада ушлаганларни юборишган», – дея қўшимча қилди элчи.

 
                                             
                                             
                                             
                                         
                                        