Чироқчилик фуқаро дабдабали тўй учун жаримага тортилди

Чироқчилик фуқаро дабдабали тўй учун жаримага тортилди

Чироқчи туманидаги Буронжуз маҳаласида яшовчи С.К. жорий йилнинг 13 октябрь куни дабдабали тўй ташкил этган.

Фуқаро оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини бузган. Суд жараёнида С.К.тўйга келган меҳмонлар сони жуда кўплигини ва ошпазлар 14 та катта қозонда таом тайёрлаганини тан олди. У қилмишидан пушаймонлигини билдириб, суддан жазони енгиллаштиришни сўради.

Суд қарорига кўра, С.К.га 4 миллион 120 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Қайд этиш лозимки, фуқаро вақтинча ишсиз ва иккинчи гуруҳ ногирони ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: