Германияда Россия фойдасига жосуслик иши бўйича ҳукм эълон қилинди
Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Мюнхен суди Россия учун жосуслик ҳаракатлари ва Германиядан Украинага қурол ҳамда ўқ-дорилар етказиб берилишига тўсқинлик қилиш мақсадида қўпорувчилик ҳаракатларини тайёрлашда айбланган уч кишига ҳукм чиқарди, дея ёзмоқда нашр.
Маълум қилинишича, асосий айбланувчи ва гуруҳ етакчиси деб ҳисобланган Дитер Ш. Россия махсус хизматлари фойдасига ишлагани, диверсиялар тайёрлагани ва Украина шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашгани учун суд томонидан олти йилга озодликдан маҳрум этилган.
Тергов маълумотларига кўра, у 2014–2016 йилларда ўзини “Донецк Халқ Республикаси” деб эълон қилган ҳудуддаги россияпараст қуролли гуруҳлар сафида Украинага қарши жанг қилган.
