Косонсой туманида 2 750 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини савдога қўйган дўкон аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.S.” МЧЖ раҳбари О.Х. “Ёртепа” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида харидорга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан турли номдаги жами 2 750 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
