Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Оҳангарон шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишдаги камчиликлари сабаб лавозимидан озод этилди.
Зойир Мирзаев мазкур лавозимга Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди. У аввал Оҳангарон тумани ҳокимининг қурилиш ва экология масалалари бўйича ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши қароригa кўра, Садриддин Шоқосимов Оҳангарон шаҳар ҳокими этиб тасдиқланди.
