Сирдарёда юк машиналари назорати кучайтирилди

Сирдарёда юк машиналари назорати кучайтирилди

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Сирдарё вилоятида юк машиналарининг ўлчам ва вазн меъёрларига риоя қилиниши таъминлаш мақсадида махсус профилактик рейдлар ўтказилмоқда. Ушбу тадбирлар ЙҲХБ ходимлари ва Транспорт соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга оширилмоқда.

Рейдлар давомида юк машиналари диққат билан текширилмоқда, асосан юкларнинг меъёрий ўлчам ва вазн талабларига мослиги эътиборга олинмоқда. Ҳайдовчилар юк машиналарини махсус авто-тарози орқали ўтказиб, ташилаётган юкнинг аниқ оғирлигини ўлчаш талаби билан юзлашмоқда.

Агар юкнинг оғирлиги белгиланган меъёрлардан ошса, ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда. Ушбу профилактик чора-тадбирлар йўл хавфсизлигини таъминлаш, йўл қопламасининг ҳолатини барқарор сақлаш ва унинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: