Тошкентда Cobalt билан Lixiang тўқнашиб кетди
31 октябрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.
Маълумотларга кўра, соат 18:00 атрофида Маҳтумқули кўчасида Cobalt ва Lixiang русумли автомобильлар тўқнашиб кетган. Зарба шиддати натижасида Cobalt қаттиқ шикастланган.
Ҳодиса жойига тез ёрдам ва полиция хизматлари етиб келган. Автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Экспертлар автомобиль ҳаракат тезлиги, йўл шароити ва техник ҳолатни ўрганмоқда.
Мутахассислар ҳайдовчилардан ҳаво совиб, йўллар сирпанчиқ бўлаётган пайтда эҳтиёт чораларини кучайтиришни сўрамоқда.
