Украинадаги урушда 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинди

Украинадаги урушда 481 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинди

“Хочу жить” лойиҳаси маълумотларига кўра, Украинадаги урушда Россия армияси сафида иштирок этган 481 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Лойиҳа вакилларининг таъкидлашича, бу рақам расман аниқланган маълумотлар асосида ҳисобланган бўлиб, аслида ҳалок бўлганлар ва бедарак йўқолганлар сони бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.

Маълумот учун, ўзбекистонликлар ҳозирда Россия армиясига ёлланиб жанг қилаётган ва асирга тушган чет эл фуқаролари орасида етакчи ўринни эгаллаб туришмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: