Бу маҳсулотларни асло харид қилманг!

Бу маҳсулотларни асло харид қилманг!

Инспекция томонидан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида сотилаётган Россияда ишлаб чиқарилган “Sibrina” ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Energy Red”, “Extended Live Energy Antifreeze (5 кг)” ва “SibTrolAntifreeze G-12 (1 кг)” маҳсулотлари харид қилиниб, уларнинг синовдан ўтказилиши таъминланди.

🔬Аккредитацияланган лабораторияда ўтказилган таҳлил натижалари ушбу маҳсулотларнинг техник регламент талабларига жавоб бермаслигини кўрсатди.

🧪 Тадқиқотлар шуни аниқладики, сифатсиз антифриз иссиқликни тўлиқ ўтказмайди. Бу эса двигателнинг ҳаддан ташқари қизиб кетишига, радиатор, насос, трубкалар ҳамда двигател блокидаги йўлларда занг ва носозликлар пайдо бўлишига олиб келади.

🚗 Натижада автомобилнинг умумий ишлаш муддати кескин қисқаради ва жиддий техник зарарлар юзага келади.

🧰 Шу сабабли, истеъмолчиларга антифриз харид қилишда маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ҳамда сертификатланганлигига алоҳида эътибор бериш қатъий тавсия этилади.

📞 Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз ёки сохта маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: