Тошкентда оғир шамоллаш ҳолатлари кўпаймоқда

Тошкентда оғир шамоллаш ҳолатлари кўпаймоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси орасида ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан касалланиш ҳолатлари кескин ошгани ҳақида хавотирлар тарқалмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳудудидаги маҳсулот ва хизматлар истеъмолчилари жамияти ‘Истеъмолчи.Уз’ хабар бермоқда.

Фойдаланувчилар ушбу мавсумий вирус оғир кечиши билан ажралиб туришини таъкидлашмоқда. Энг кўп учраётган симптомлар орасида бир неча кун давом этадиган юқори ҳарорат, томоқдаги кучли оғриқ ва толиқдирувчи йўтал қайд этилмоқда.

‘Фарзандларини касалхонага ётқизишга уринганлар шифохоналар тўлганини айтишмоқда. Одамлар бутун синф билан ёки қўшнилар бўлиб касалланмоқда.

Сизларда аҳвол қандай?’ — дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: