АҚШ Трампнинг кўрсатмасидан кейин қитъалараро баллистик ракета синовига тайёрланмоқда
                Бу ҳақда Newsweek маълум қилди.
«Вашингтон ядровий жанговар каллакка эга бўлиши эҳтимоли мавжуд Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини синов тариқасида учиришни режалаштирмоқда. Учириш Калифорниядаги Ванденберг базасидан амалга оширилиб, Роналд Рейган номидаги ракетага қарши мудофаа полигони жойлашган Кважалейн атолли томонга йўналтирилади», дея ёзмоқда нашр.
Учириш траекторияси май ойидаги синов билан бир хил бўлиб, ўша пайтда жанговар каллаксиз ракета Тинч океани устидан тахминан 6,7 минг километр масофани босиб ўтган эди.
