Миср вазирига LEGO пирамидали антиқа совға тақдим этилди
Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтган Катта Миср музейи очилиш маросимида ўз ҳамкасбига антиқа совға тақдим этди. Унинг совғаси — Гиза пирамидаси шаклидаги LEGO тўплами бўлди.
Оммавий ахборот воситалари ёзишича, Лёкке Расмуссен бу тўпламни Дания билан Миср ўртасидаги дўстона муносабатларни рамз сифатида олиб келганини таъкидлаган.
Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдуллатий эса совғадан жуда мамнун бўлганини билдириб, бу каби ижодий ва рамзий туҳфани юқори баҳолаган.
