Путин ва Си Жинпин ўйин қилинмайдиган кучли ва ақлли одамлар

Путин ва Си Жинпин ўйин қилинмайдиган кучли ва ақлли одамлар

Трамп Путин ва Си Жинпин ўйин қилинмайдиган кучли ва ақлли одамлар эканини айтди.

«Уларнинг Иккови ҳам қатъий, ақлли ва жуда кучли етакчилар. Бундай одамлар билан ўйин ўйнаб бўлмайди», — деди Трамп CBS телеканалига берган интервюсида.

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Кўплар менинг ҳокимиятда қолишни истаётганимни айтган бўлса-да, учинчи президентлик муддат ҳақида ўйлаганим йўқ;

◾️ Ядровий қуролсизланиш масаласини Путин ва Си Жинпин билан муҳокама қилдим. Қўшма Штатларда бошқа ҳар қандай мамлакатдан кўра кўпроқ ядровий қурол бор. Менимча, биз ядровий қуролсизланиш борасида бирор чора кўришимиз лозим;

◾️ Ядровий синовлар ўтказиш зарур, бу орқали қуролларнинг ишлашини текшириб кўриш мумкин. Россия ва Хитой ҳам синовлар ўтказмоқда, аммо улар бу ҳақда очиқ гапирмайди. Шимолий Корея эса доимий равишда синов ўтказмоқда. Бошқа давлатлар ҳам шундай;

◾️ Россия ва Хитой нафақат ядровий қуролни етказиб бериш тизимларини, балки ядровий қуролларнинг ўзини ҳам синовдан ўтказмоқда;

◾️ Демократлардан фарқли ўлароқ, Республикачилар партиясида президентликка кўп номзодлар бор. Улар орасида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ва давлат котиби Марко Рубио алоҳида ажралиб туради;

◾️ Эрон ҳозирда ядровий салоҳиятсиз. Улар бу соҳада ҳеч қандай имкониятга эга эмас.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: