Шавкат Мирзиёев Қатарга боради
Президент у ерда 3-4 ноябрь кунлари Ижтимоий ривожланиш бўйича II Жаҳон саммитида иштирок этади.
Тадбир давомида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги мавжуд тафовутларни бартараф этиш, 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунида Доҳа декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.
