Япония бош вазири Шимолий Корея раҳбари билан учрашмоқчи
Япония бош вазири Шимолий Корея раҳбари билан учрашмоқчи — Kyodo.
Агентлик манбаларига кўра, бу учрашувда 1970–80 йилларда КХДР томонидан ўғирлаб кетилган япон фуқаролари масаласини ҳал этиш режалаштирилган.
«Япония бош вазири Санаэ Такаити мазкур масала юзасидан ўз ваколат муддати давомида Ким Чен Ин билан келишувга эришишга тайёрлигини билдирди», дея ёзмоқда Kyodo.
