Amazon ва OpenAI 38 миллиард долларлик шартнома имзолади

Amazon ва OpenAI 38 миллиард долларлик шартнома имзолади

Amazon Web Services (AWS) ва OpenAI 38 миллиард долларлик келишув имзолади. Ушбу ҳамкорлик OpenAI компаниясига АҚШнинг Nvidia компанияси ишлаб чиқарган чипларидан фойдаланиш имконини беради.

Ҳамкорлик етти йилга мўлжалланган. «AWSнинг илғор инфратузилмаси OpenAIнинг сунъий интеллект соҳасидаги мақсадларини амалга оширишда асосий пойдевор бўлади», — деди Amazon Web Services бош директори Метт Гарман.

Bloomberg хабарига кўра, OpenAI сунъий интеллект соҳасида етакчилардан бири бўлиб, технологик соҳани сезиларли даражада ўзгартирди. Компания сунъий интеллект моделлари учун инфратузилмани ривожлантиришга 1,4 триллион доллар маблағ киритишни режалаштирмоқда.

Жорий йилнинг октябр ойи охирида OpenAI Microsoft корпорацияси билан ҳамкорликни бошлаганини эълон қилди. Келишувга кўра, Windows операцион тизими ишлаб чиқарувчиси компаниянинг тижорат тузилмасидаги 27% улушга ва сунъий интеллект технологияларидан етти йил давомида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: