Андижон вилоятида 535,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
                Ўзэнергоинспекция Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қўрғонтепа туманида яшовчи Н. Б.га тегишли ошхонада электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 535,8 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
