У вақтларда Шавкат Мирзиёев Бош вазир эди!..
Асосий вақти вилоятларда ўтарди. Пойтахтда, кабинетида кўп ўтирмасди.
Нима десам экан, у одамдаги мавжуд энергия одамни бир жойда ўтиришига йўл қўймайди
Қисқаси, кунларнинг бирида Сурхондарёга келаётгани ҳақида хабар тарқалди
Бош вазир келяпти деб кўчаларни тозалаш бошланди. Термиз марказидаги илгари Юбилейний деб номланган бозор бўларди.
Расталарда жой йўқлигидан сотувчилар ерда ҳам савдо қилишарди.
Бош вазир Термизга келди, деган гап етиб келдию, ерда сотаётганларни қувиш бошланди.
Бир онахон ҳам ерда ўтириб олиб савдо қиларди. Бир мелиса келиб
– Тез йиғиштиринг, Бош вазир келяпти, — деди.
Онахон:
– Бош вазир келса нима бўпти? Бизга ўхшаган одамдир, ўғрилик қилаётганим йўқ, томорқамдан чиққан нарсаларни сотяпман, деганига мелиса қулоқ солмади.
Ҳамда тезда онахоннинг товарларини йиғиштиришга киришди.
Онахон яна зориллади:
– Қўй болам, тегма, Бош вазир ҳам инсон боласику, тушунса керак.
Шу вақтда орқадан келиб мелисанинг елкасидан кимдир ушлади:
– Онахон тўғри айтяпти, Бош вазир ҳам одам, тушунади. Ўғирлик қилмаётган бўлса, ҳалол меҳнати билан етиштирган маҳсулотини сотаётган бўлса…
Мелиса орқасига қарадию, қотиб қолди. Не кўз билан кўрсинки, унга Бош вазир қараб турарди…
Ҳозир у президент! Ҳозир ҳам у халқ орасида!..
