Андижонда ота алимент ўрнига ўз “Дамас”ини берди

Андижонда ота алимент ўрнига ўз “Дамас”ини берди

Балиқчи туманида фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган қарздор ота алимент тўлови ўрнига ўз автомашинасини берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг буйруғига асосан Э.П. бир нафар фарзанди учун алимент тўлаб бориши белгиланган.

Бироқ, ижро ҳаракатлари давомида қарздор алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.

Шундан сўнг, қарздор ота тўланмай қолган 25 млн. сўм алимент қарзи ҳамда фарзанди вояга етгунига қадар бўлган алимент тўловлари эвазига “Дамас” автомашинасини беришини маълум қилган.

Давлат ижрочисининг саъй-ҳаракатлари билан тарафлар ўзаро келишувга эришди. Ундирувчи таклифга розилик билдириб, автомобилни алимент ўрнига қабул қилиб олди.

Шу тариқа, ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланиб, ижро иши юритиш тамомланди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: