Британиянинг энг бой одами вафот этди

Британиянинг энг бой одами вафот этди

 

Таниқли миллиардер Гопичанд Ҳиндужа 4-ноябрь куни 85 ёшида Лондонда вафот этди. У қиймати 35 миллиард фунт стерлинг (45,7 миллиард доллар) бўлган оилавий “Hinduja Group” компанияси раиси эди. Ҳиндужанинг Ҳинд-Британия сулоласи 12 миллиард доллардан ортиқ капиталга эга ва Буюк Британиядаги энг бой оила ҳисобланади.

 

Оиланинг ёпиқ конгломерати 38 та мамлакатда фаолият юритади, уларнинг қўлида 200 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Асосий фаолияти соғлиқни сақлаш, автомобилсозлик, энергетика, ОАВ ва банк соҳаларини қамраб олган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: