Германияда 10 нафар беморни ўлдирган ҳамшира умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Германияда 10 нафар беморни ўлдирган ҳамшира умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Германиянинг ғарбий Ахен шаҳри суди ҳамширани 10 беморни ўлдириш ва 27 нафар беморни ўлдиришга уринишда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги хабар берди.

44 ёшли эркак паллиатив ёрдам бўлимидаги беморларга ўлимга олиб келадиган инъекцияларни қўллаган. У 2023 йилдан 2024 йилгача жиноятларни Вюрзелендаги (Шимолий Рейн-Вестфалия) касалхонада ишлаган вақтида содир этган. Айблов хулосасига кўра, қотил тунги сменада тинчлик ва осойишталикка интилган.

У 2024 йил июль ойида 11 та ҳолатда қотилликка уринишда гумонланиб ҳибсга олинган. Бироқ тергов давомида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Февраль ойи ўрталарида Ахен прокуратураси уни бешта қотиллик ва 25 та қотилликка уринишда айблади. Бироқ тергов давом этди ва кейинчалик бу одамга қўшимча айбловлар қўйилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: