Европа Иттифоқи «ҳарбий Шенген» яратмоқчи

Европа Иттифоқи «ҳарбий Шенген» яратмоқчи

Европа Иттифоқи жамият ичида қўшинлар ва ҳарбий техниканинг эркин ҳаракатланиши учун бюрократик ва божхона тўсиқларини олиб ташлашни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан «ҳарбий Шенген»ни яратиш устида иш олиб борилмоқда.

Бу ҳақда RMF FM радиостанцияси маълум қилди.

«Европа комиссияси 19 ноябрь куни ЕИнинг ҳарбий ҳаракатчанлиги, яъни ЕИ давлатлари ичида катта ҳажмдаги техника, ходимлар ва ҳарбий юкларнинг самарали ҳаракатланиши тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этади”, — дейилади хабарда.

Ушбу ҳужжат «Уруш ёки йирик инқироз шароитида қўшинлар ва ҳарбий техникани узлуксиз ташишни таъминлаш» учун «Уйғунлаштирилган қоидалар ва тартибларга эга Европа Иттифоқининг ҳарбий ҳаракатланиш зонасини, шунингдек, қуруқликдаги йўлаклар, аеропортлар ва денгиз портлари тармоғини» яратишни назарда тутади.

RMF FM маълумотларига кўра, Европа расмийлари Европадаги кўприклар, автомобиль йўллари ва темир йўллари ҳозирда танклар, аскарлар ва ҳарбий юкларнинг тез ҳаракатланиши учун етарли эмаслигидан хавотирда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: