Анжелина Жоли Украинага борди, аммо…
Машҳур актриса Херсон шаҳрида бўлган. Бироқ шаҳарга киришда ҳарбийлар Жолининг қўриқчисини армияга сафарбар қилишга уринган.
Шундан сўнг актриса вазиятга шахсан аралашиб, қўриқчисини сафарбарликдан олиб қолган. Аниқланишича у украиналик захирадаги офицер бўлган.
Ижтимоий тармоқларда эса бу ҳолатга ҳазиломуз муносабат билдирилиб, янги “Tomb Raider” фильмида Лара Крофт сафарбар қилинганларни қутқаради”, деган изоҳлар тарқалган.
