АҚШда қора олтин нархи 1,4% га пасайди

АҚШда қора олтин нархи 1,4% га пасайди

Бензинга талабнинг ошишига қарамай, Brent нефти баррелининг нархи сўнгги 2 ҳафта ичида 63,5 долларгача пасайди.

— Ўтган ҳафта АҚШнинг тижорат нефть захиралари 5,2 миллион баррелга ошиб, 421,2 миллион баррелга етди.

Мутахассислар АҚШ нефть захираларининг ўсиши анча паст, тахминан 603 минг баррель бўлишини прогноз қилишган эди.

Бироқ, бензинга бўлган талабнинг кутилганидан юқори бўлиши нефть нархларининг янада пасайишига тўсқинлик қилмоқда. Бензин захиралари 4,7 миллион баррелга камайиб, 206 миллион баррелга етди. Мутахассислар атиги 1,1 миллион баррелга камайишни кутишган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: