Беларусда 2026 йилда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
Бу ҳақда икки давлат маданият вазирлари Озодбек Назарбеков ва Руслан Чернецкий келишувга эришди.
Бундан ташқари, бир нечта театрлар ва филармония жамиятлари, жумладан, Навоий номидаги Давлат академик катта театри ва Беларусь Катта театри ҳамкорлик меморандумларини имзоладилар.
