Ғазодан қайтган захирадаги Исроил ҳарбийси ўз жонига қасд қилди
34 ёшли исроиллик захирадаги ҳарбий хизматчи Дмитрий Шапиро Ғазо секторидаги бир неча ойлик оғир жанглардан сўнг уйига қайтгач, фожиавий тарзда ўз жонига қасд қилди. У оиласида икки фарзандини етим қолдирди. Оила аъзоларининг сўзларига кўра, Дмитрий уйга чуқур руҳий жароҳат билан қайтган ва кучли депрессия билан курашган. Урушнинг асоратлари унинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон бермаган.
