Исроил армияси Ғарбий Соҳилда 11 фаластинликни ҳибсга олди
Исроил армияси ишғол остидаги Ғарбий Соҳил шимолидаги Тубас шаҳрида кенг кўламли рейд ўтказиб, 11 фаластинликни қўлга олди.
Маҳаллий манбаларга кўра, қўшинлар Тубас шаҳрида, шунингдек, қўшни Таммун ва Ақаба аҳоли пунктларида ҳамда Эл-Фария қочқинлар лагерида амалиёт олиб борди. Рейд давомида аскарлар фаластинликларнинг уйларида тинтув ўтказди ва бир нечта турар-жой бинолари вақтинча “ҳарбий штаб”га айлантирилди. Тубас кўчаларида катта ҳарбий мавжудлик ва зирҳли техника кузатилди.
Тубасдаги Фаластин асирлари жамияти раиси Камол Бенни Авде “Анадолу”га айтишича, рейд бошланганидан бери камида 11 нафар маҳаллий аҳоли Исроил кучлари томонидан ҳибсга олинган.
Тубас губернаторлиги Исроил қўшинлари минтақадан тўлиқ олиб чиқилгунга қадар мактаб ва университетларда дарслар ҳамда давлат муассасалари фаолияти тўхтатилганини эълон қилди.
