Исроил вазири яҳудийларни Ню-Йоркни тарк этишга чақирди
Исроилнинг диаспора масалалари ва антисемитизмга қарши кураш бўйича вазири шаҳар мэри сайловида мусулмон Зоҳран Мамданий ғалаба қозонганидан сўнг Нью-Йоркда яшаётган яҳудийларни шаҳарни тарк этишга чақирди. Унинг таъкидича, шаҳарни «ҲАМАСни қўллаб-қувватловчи» шахс бошқаради.
