Ўзбекистондаги 22 та ОТМ Осиёнинг энг яхши университетлари рейтингига кирди
Гап QS Quacquarelli Symonds агентлиги эълон қилган QS Asia University Rankings 2026 ҳақида бормоқда.
Рейтингда Осиёнинг 25 та мамлакати ва ҳудудидан 1500 дан ортиқ университет баҳоланган бўлиб, уларнинг 557 таси рўйхатга илк бор киритилган.
Баҳолаш мезонлари илмий салоҳият, халқаро нуфуз, битирувчиларнинг бандлик даражаси, таълим сифати ҳамда халқаро ҳамкорлик даражасига асосланган.
