Энди сунъий интеллект ёрдамида кўкрак саратонини олдиндан башорат қилиш мумкин
Олимлар сунъий интеллект ёрдамида кўкрак саратонини олдиндан башорат қилишни ўрганишди: Clairity Breast оддий рентген натижалари ёрдамида саратон белгиларини аниқлай олади.
Технология биринчи аломатлар пайдо бўлишидан беш йил олдин касалликнинг ривожланиш эҳтимолини башорат қила олади. Бундан ташқари, қандай профилактика тури ёрдам беришини ҳам дарҳол аниқлайди.
Clairity Breast яратувчилари аллақачон FDA дан тасдиқ олишган. Тез орада технология АҚШ клиникаларида кенг қўлланилиши бошланади.
