Ғарб давлатлари Запорожье АЭСида йирик теракт тайёрламоқда — Россия Ташқи разведка хизмати
“Запорожье атом электр станциясида режалаштирилаётган йирик диверсия оқибатида ядровий реакторларнинг актив зоналари эриши, (радиация тарқалиши) маҳаллий аҳоли ва европаликлар қурбон бўлиши кутилмоқда”, – дейилади хабарда.
Бу теракт оқибатлари 2014 йилда Малайзиянинг МH17 рейси фожиасига ўхшаш бўлади. Ва, одатдагидек, Содир бўлган фожиада Ғарб давлатлари Россияни айблашни режалаштирган.
Британиянинг Chatham House нодавлат ташкилоти бундай теракт оқибатларини аллақачон ҳисоблаб чиққан. Шамоллар оқими натижасида радиация Украина Ғарби ва Европа давлатларига тарқалади, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлади. Воқеалар қандай ривожланишидан қатъий назар ННТ уни ОАВда Ғарб фойдасига ёритиш ва Россияни айбдор қилиш учун барча керакли “аргументларни” ҳам тайёрлаб қўйган, дейилади хабарда.
