НКМК тўққиз ойда 8 млрд долларлик олтин ишлаб чиқарди

НКМК тўққиз ойда 8 млрд долларлик олтин ишлаб чиқарди

Нaвoий кон-металлургия комбинати 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида 73 тонна олтин ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 тоннага ёки 2 фоизга кўпдир. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий қиймати 95,3 трлн сўмни, яъни жорий курс бўйича тахминан 8 млрд долларни ташкил этди.

Бундай сезиларли ўсиш олтин нархининг кескин ошиши натижасида кузатилди.

Маълумот учун, жорий йилда олтиннинг 1 трой унцияси илк бор 4 минг доллардан ошиб, тарихдаги энг юқори кўрсаткични қайд этди.

Маълумот учун, НКМК таркибидаги Мурунтов кони дунёдаги энг йирик очиқ кон ҳисобланади ва унинг ресурс базаси 3 минг 142 тонна олтинга тенг.

Аввалроқ, Ўзбекистон президенти геология-қидирув ишларига янгича ёндашувларни жорий этиш ҳисобига олтин ва уран қазиб олиш ҳажми сезиларли ошганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда олтин қазиб олиш ҳажми 86 тоннани ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 118 тоннага етиши кутилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: