«Фиорентина» бош мураббийини ўзгартирди

«Фиорентина» бош мураббийини ўзгартирди

«Фиорентина» клуби расмий веб-сайтида янги бош мураббий тайинлангани ҳақида маълумотни эълон қилди. Энди жамоани 53 ёшли Паоло Ваноли бошқаради.

Ваноли июн ойидан бери ҳеч бир клубда ишламаётган эди. Футболчилар ва мухлислар орасида у «Спартак» клубидаги 2021-2022 йиллардаги фаолияти билан эсда қолган.

Яқинда «Фиорентина» бош мураббийи Стефано Пиоли билан хайрлашди. Жамоа мавсумни муваффақиятсиз бошлади ва А Серия турнир жадвалининг сўнгги, 20-ўрнида жойлашган.

10 турда «Фиорентина» 4 марта дуранг ўйнади ва 6 марта мағлуб бўлди. «Фиорентина» ўзининг навбатдаги ўйинини 9 ноябр куни сафарда «Женоа» клубига қарши ўтказади.

Қизиғи, «Женоа» ҳам яқинда бош мураббийини алмаштирди ва жамоани Даниэле Де Росси бошқаришга киришган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: