Жиззахда ота ўғлининг олийгоҳга кирганини эшитгач, алимент қарзини тўлади

Жиззахда ота ўғлининг олийгоҳга кирганини эшитгач, алимент қарзини тўлади

Оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашган баъзи ота-оналар фарзандлари таъминоти учун белгиланган алиментни тўлашдан бўйин товлайдилар. Бу эса, табиийки, фарзанд ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказади.

Шундай ҳолатлардан бири Бахмал туманида кузатилди. Суд қарорига мувофиқ, фуқаро Р.А. вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун собиқ турмуш ўртоғи фойдасига алимент тўлаши керак эди. Бироқ у бу мажбуриятини узоқ вақт бажармасдан, натижада 60 миллион сўм қарздор бўлиб қолди.

Мажбурий ижро бюроси Бахмал тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан кўрилган амалий чоралар натижасида қарздорнинг онаси томонидан мазкур миқдордаги алимент пули тўлаб берилиши керак эди.

Қизиғи шундаки, Р.А. фарзанди олийгоҳга ўқишга қабул қилинганидан суюниб кетиб, қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаганини айтди. Унинг «фарзандим ўқимишли бўлиб етишса, бу пулни тўлаганимга афсусланмайман», деб таъкидлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: