Time журнали АҚШ ва Россия ўртасидаги ядро урушининг сценарийсини моделлаштирди

Time журнали АҚШ ва Россия ўртасидаги ядро урушининг сценарийсини моделлаштирди

Нашр томонидан ишлаб чиқилган моделлаштиришга кўра бундай ядровий урушда қуйидагилар содир бўлиши мумкин:

— Агар Россия ва АҚШ ўртасида кенг миқёсли ядро уруши бошланса, можаронинг бир томони ядро ракеталарини учиргач, иккинчи томон уларни аниқлаб, нишонларга етиб бормасидан жавоб зарбасини беради;

— Қўшма Штатларнинг атом сув ости кемаси Норвегиянинг ғарбий қисми орқали баллистик ракеталарни учиради. Улар Россияга тахминан 10 дақиқада етиб боради. Россия ракеталари эса Канада шимоли орқали АҚШга бир неча дақиқа ўтиб зарба бериши мумкин;

◾️ Дастлаб юқори частотали электромагнит импулслар электроника ва энергия тизимларини ишдан чиқаради. Импулс кучи ҳар бир метрда ўн минглаб волтни ташкил этади. Кейинги зарбалар бошқарув ва қўмондонлик марказлари ҳамда ерости ракета шахталарига йўналтирилади;

— Қуруқликдан учириладиган қитъалараро баллистик ракеталар ярим соат ичида нишонига етиб боради. Бунда нишонлар йирик шаҳарлар бўлади. Ҳар бир зарба Қуёш юзасидаги каби қизиган олов шарини ҳосил қилади. Унинг ортидан қўзиқорин шаклидаги радиоактив булут кўтарилади. Кучли портлашлар атрофдаги одамларни куйдириб юборади, ҳамма нарса аланга ичида қолади. Оловли шарнинг кенгайиши портлаш тўлқинини келтириб чиқаради ва бу тўлқин яқин атрофдаги биноларни вайрон қилади;

— Буюк Британия ва Франция ҳам ядро қуролига эга. Бу давлатлар NATO низомининг 5-моддасига кўра, Қўшма Штатларни ҳимоя қилишга мажбур. Шу сабаб Россия уларга ҳам зарба беради;

— Ядровий портлашлар натижасида ҳосил бўлган қора углерод булутлари сайёрада “ядро қиши”га сабаб бўлади;

— Москва каби, аҳолиси Ҳиросимадагидан 50 баравар кўп бўлган мегаполисларда анча катта миқдорда тутун ҳосил бўлади. Олов бўрони қора тутунни стратосферага олиб чиқади;

— 5 миллиарддан ортиқ одам очликдан ҳалок бўлиши эҳтимоли мавжуд. АҚШ, Европа, Россия ва Хитой аҳолисининг 99 фоизи қурбон бўлиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: