Тожикистонда Дидал музлиги тоғдан пастга силжиди

Тожикистонда Дидал музлиги тоғдан пастга силжиди

Тожикистонда Тожикобод туманидаги Дидал музлигининг катта қисми ажралиб тушиб, тоғдан тахминан 5 км пастга силжиди, деб хабар берди Гидрометеорология агентлиги.

Муз бўлаги узунлиги 1,5 км, ени 200 метр, баландлиги 50 метргача бўлган. Олимлар бу ҳолатни ҳаво ҳароратининг ортиши билан боғлашмоқда.

Мутахассислар музлик ҳали ҳам беқарорлигини, бу эса кўчки ва сел хавфини кучайтираётганини таъкидлади.

Маълумот учун: Тожикистон ҳудудининг 93% тоғлардан иборат бўлиб, мамлакатдаги 14 мингга яқин музликлар Марказий Осиё сув манбаларида муҳим ўрин тутади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: