Бухорода талаба ётоқхонада ўзини осгани айтилмоқда
Бухоро давлат университети Хорижий тиллар факультетининг 1-курс, 18 ёшли Когон туманилик қиз талабаси университет ётоқхонасида ўз жонига қасд қилди.
Манбага кўра, талаба эрталаб дарсга бормай, икки қаватли кровать тепасига боғлаб ўзини осган. Бироқ қизни ётоқхонада ҳеч ким хабар олмаган ва унинг жасади фақат кечқурун топилган.
Ҳозирда воқеа юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
