Дания 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади

Дания 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади

Мамлакат ҳукумати 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича янги қонун лойиҳасини эълон қилди. Лойиҳа болаларни зарарли контент ва онлайн тижоратдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Ҳукумат бу борада онлайн платформаларни ҳамкорликка чақириб, рад этганларга глобал даромадларининг 6 фоизигача жарима солинишини билдирди.

Маълумот ўрнида, Данияда 13 ёшгача бўлган болаларнинг 94 фоизи, ҳатто 10 ёшдан кичикларнинг ярми ижтимоий тармоқларда ўз аккаунтларига эга.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: