Манба: Темур Кападзе терма жамоадан кетди
Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди.
44 ёшли мутахассис (яъни, терма жамоа мураббийи сифатида ҳали ёш ҳисобланадиган) Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинга бормайди.
Ноябрь ойида ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари иштирок этади — бу турнир 2026-йилги Жаҳон чемпионати учун тайёргарлик сифатида қаралмоқда.
✍️Championatasia’нинг хабар беришича, Ўзбекистонни мундиалга олиб чиққан мураббий Тимур Кападзе бу сафар терма жамоа билан бирга бўлмайди. Раҳбарият унинг фаолиятини шу ерда якунлашга қарор қилган.
Ўзбекистон делегацияси эртага БААга учиб кетади.
