«Манчестер Сити» — «Ливерпуль». Абдуқодир Ҳусанов қайдномада ҳам йўқ

«Манчестер Сити» — «Ливерпуль». Абдуқодир Ҳусанов қайдномада ҳам йўқ

Англия чемпионатининг 11-туридан ўрин олган марказий баҳс «Этиҳад»да бўлиб ўтади ва унда «Манчестер Сити» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилади.

21:30да бошланадиган ўйин учун таркиблар эълон қилинди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмади.

Гвардиола жамоаси 19 очко билан 3-ўринни, Мерсисайд клуби эса 18 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди. Ютган жамоа 2-ўринга чиқиб олади.

АПЛ. 11-тур
Манчестер Сити — Ливерпул
9 ноябр, «Этиҳад»
Манчестер Сити — Доннарумма, Диаш, Нунеш, Гвардиол, О’Райли, Нико, Силва, Фоден, Шерки, Доку, Ҳоланд.
Ливерпул — Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Брэдли, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер, Гравенберҳ, Экитике, Салоҳ, Виртц.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: