Хитой ракета ишлаб чиқариш кенгайтирмоқда

Хитой ракета ишлаб чиқариш кенгайтирмоқда

Хитой ракета ишлаб чиқариш ва ракета қўшинларига алоқадор объектлар майдонини сезиларли даражада кенгайтирмоқда, деб хабар бермоқда CNN.

«Журналистлар 2020 йилдан буён олинган сунъий йўлдош тасвирлари, хариталар ва ҳукумат хабарномаларини таҳлил қилиб, Хитойда ракеталар ишлаб чиқариш ҳажми анча ошганини аниқлаган», дея ёзмоқда нашр.

Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Хитой Қуролли кучларининг ядро арсеналини назорат қилувчи ракета ишлаб чиқариш ёки ракета қўшинларига тегишли 136 та объектнинг 60 фоизидан ортиғида кенгайиш аломатлари кузатилган.

«Хитойдаги ҳарбий заводлар, илмий-тадқиқот ва синов марказларини ўз ичига олган бу объектлар майдони 2020 йил бошидан 2025 йил охиригача бўлган даврда минглаб квадрат метрларга кенгайган», дейилади мақолада.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: