Нью-Деҳлидаги автомобил портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди
Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, фожиали ҳодисадан 30 дан ортиқ инсон жароҳатланган.
Портлаш сабаби ҳозирча аниқланмаган. Шаҳар полициясининг маълум қилишича, портлаш натижасида камида 22 та автомобил ёниб кетган.
India Today’нинг ёзишича, ҳодисадан сўнг Ҳиндистон Покистон ва Бангладеш билан чегараларда юқори шайлик ҳолатини жорий этган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, портлаш мамлакат шимолида полиция томонидан портловчи модда топилганидан бир неча соат ўтиб содир бўлган.
