Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетганлиги тасдиқланди
Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди. Бу ҳақда ЎФА хабар бермоқда.
«Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ўз фаолиятини янги босқичда давом эттириш истагини билдирган ҳолда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига лавозимидан озод этилиш тўғрисида мурожаат қилди.
Мутахассисга бошқа таклиф тушгани ҳамда у ўз мураббийлик фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлиги боис, ЎФА раҳбарияти унинг қарорини ҳурмат билан қабул қилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тимур Кападзенинг ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун самимий миннатдорлик билдиради ва унинг мураббийлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди», — дейилади хабарда.
