Қўқондаги мактаб директори ўринбосари вафот этди

Қўқондаги мактаб директори ўринбосари вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида хизмат қилаётган ходима Г.У.нинг соғлигига доир тарқалган хабарлар юзасидан Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Г.У. 2023 йил 19 сентябр кунидан буён 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Жорий йилнинг 8 октябр куни ходима ўз вақтида ишга келган ва муассасада ўз хизмат вазифаларини бажарган.

Тушдан сўнг у ҳамкасбларига соғлигидан шикоят қилиб, таби қочаётганлигини билдирган ва мактаб ҳовлисига тоза ҳаво олиш учун чиққан вақтида тўсатдан ҳушидан кетган.

Бу ҳолатдан хабар топган мактаб раҳбари топшириғига кўра зудлик билан “Тез ёрдам” хизматига мурожаат қилинган. Раҳбар шу захоти ходиманинг турмуш ўртоғини ҳам ҳодисадан огоҳлантирган.

Қисқа фурсатда Г.У.нинг турмуш ўртоғи ва “Тез ёрдам” машинаси бир пайтда етиб келган ва ходима шифохонага олиб кетилган. Шифокорлар маълумотига кўра, беморга инсульт ташхиси қўйилган.

Бемор ҳолидан мактаб раҳбарияти ва жамоаси мунтазам хабар олиб турган. Жамоа ҳамда касаба уюшмаси томонидан имконияти даражасида моддий ёрдам кўрсатилган.

Афсуски, бемор касаллигини енгa олмади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: