Риёд-2025: Ўзбекистон кечаги баҳсларни 7 та медал билан якунлади
Ислом бирдамлиги ўйинларининг кечаги баҳсларида Ўзбекистон делегацияси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
Олтин медални каратечи Севинч Раҳимова ҳисобига ёздириб қўйди.
Айни вақтда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Миср ва Туркиядан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.
