Янги Shahed 161 дронини тақдим этилди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси янги Shahed 161 дронини тақдим этди.
Дроннинг максимал масофаси 150 км, учиш оғирлиги 170 кг, учиш давомийлиги икки соат, парвоз баландлиги 9000 метр ва максимал круиз тезлиги соатига 135 км.
Дрон разведка ва кузатув учун мўлжалланган бўлиб, транспорт воситасига ўрнатилган учириш мосламаси ёрдамида учирилади.
Shahed 161 оғирлиги 50 кг гача бўлган иккита бомбани ташиши мумкин. Шунингдек, у оптик разведка тизимларини ҳам ташиши мумкин.
