BYD Париждан ҳам катта “шаҳар-завод” қурмоқчи
Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқарувчиси BYD Чжэнчжоу шаҳрида улкан “шаҳар-завод” қуришни бошлади. Лойиҳа майдони — 130 квадрат километр, яъни Париж ёки Барселонадан ҳам катта ҳудуд.
Бу ерда йилига 1 миллионгача электромобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган. Завод атрофида ишчилар учун турар-жойлар, дўконлар ва дам олиш ҳудудлари ҳам барпо этилади.
Бу қадам Хитойнинг электртранспорт соҳасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлайди ва BYD’ни дунёдаги энг йирик автоконцернлар қаторидан жой олишига хизмат қилади.
