Энди семиз одамларга АҚШ визаси берилмаслиги мумкин
Washington Post’нинг ёзишича, Трамп маъмурияти қандли диабет, саратон ва семизлик каби касалликларни визани рад этиш учун асос сифатида қўллаш бўйича кўрсатма берган.
Давлат департаменти шу билан бирга нафақахўрлар, кекса ота-оналар ёки ногирон қариндошларини боқадиганлар учун ҳам визаларни чеклаш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Расмийларга кўра, бу қарорнинг асосий сабаби — бундай шахслар учун тиббий парвариш харажатларининг юқорилиги.
Аммо журналистлар буни АҚШга мигрантлар киришини янада чеклашга қаратилган навбатдаги қадам деб баҳоламоқда.
